Ўзбекистонда ОИВ инфекцияли аёллардан ҳар йили ўртача 550-600 нафар чақалоқ туғилмоқда
2006 йилдан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига мувофиқ, ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишини олдини олиш дастури жорий этилган.
Унга кўра ҳар йили ўртача 600 минг ҳомиладор ОИВ инфекциясига текширилади.
ОИВ инфекцияли аёллардан ҳар йили ўртача 550-600 нафар чақалоқ туғилади ва уларга ОИВ инфекциясини онадан болага ўтишининг олдини олиш мақсадида ретровирусга қарши дорилар ўз вақтида бериб борилади.
ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олиш мақсадида туғилган чақалоқлар (6 ойликкача) сунъий озиқлантириш (қуруқ сут) билан таъминланади.