Ўзбекистоннинг 30 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди: Рўйхатда Самарқанддан ҳам ОТМлар бор

Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.

Жорий йилда илк бор юртимизнинг 30 та олий таълим муассасаси ушбу рейтингдан ўрин эгаллади.

Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.

мазкур рўйхатга, Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Самарқанд давлат университети ҳам руйхатга киритилган.