Ўзбекистоннинг эмланганлик тўғрисидаги сертификатини қайси мамлакатлар тан олди?
- 25.09.2021 12:36
- 462
- COVID-19
Санитария-эпидемиологик хизматининг маълум қилишича, ҳозирги вақтга келиб Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган эмланганлик тўғрисидаги сертификат фақат битта давлатда расман тан олинган — бу Венгрия давлати.
Шунингдек, яқин кунларда Қозоғистон билан иккала давлат сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирда Ўзбекистон МДҲнинг бошқа мамлакатлари билан сертификатларни тан олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Сентябрь ойидан бошлаб Ҳамдўстлик давлатлари ҳам бир бирининг сертификатларини тан олиши кутилмоқда.
Санитария хизматининг таъкидлашича, бошқа мамлакатлар билан сертификатларни ўзаро тан олиш бўйича келишув кейинчалик тузилади.
Теглар:
коронавирусга қарши эмлаш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа