Пальма ороли лава билан қопланди

Канар архипелагидаги Пальма оролида вулқон отилиши туфайли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда. 50 йил давомида мудраган Кумбре-Вьеха 19 сентябрь, якшанба куни уйғониб, йирик лава ташланиши билан ўзини билдирди. Яқин атрофдаги аҳоли пунктлари хавф остида қолди.

Испания бош вазири Педро Санчес Нью-Йоркка режалаштирилган сафарини кечиктирди ва аҳолини қўллаб-қувватлаш учун шахсан оролга келди. “Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда”, - дея ишонтирди у. - Муҳими, вулқон отилишидан зарар кўриши мумкин бўлган аҳоли хавфсизлигини кафолатлаш.

Орол аҳолиси юзага келиши мумкин бўлган фалокатга тайёр эди. Сейсмологлар фақат охирги ҳафтанинг ўзида мингтагача ер силкинишини қайд этди, уларнинг энг кучлиси деярли тўрт баллга етди.

Мутахассисларнинг айтишича, вулқон бир неча ой фаол бўлиши мумкин. Ҳозирча Канар оролларига авиарейслар одатдагидек ишламоқда.