Берлинда фавқулодда ҳолат: Германияга кучли довул ёпирилди
- 18.02.2022 11:30
- 82
- Хориж
Германия метеорология хизмати шамолнинг максимал тезлигини соатига 152 километргача қайд этди. Берлинда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Мамлакат ҳукумати фуқароларга уйда қолишни тавсия этмоқда. Эҳтиёт чораси сифатида авиакомпаниялар ва темир йўл компаниялари қатор ҳудудларда рейслар ва поездлар қатновини бекор қилмоқда. Қуйи Саксонияда довул етказган зарар туфайли барча поездлар ҳаракати бекор қилинди.
Мамлакатнинг айрим шаҳарларида кучли бўрон сув тошқинларига олиб келди. Шимолий денгиздаги Нордстрандишмур ороли тунда бутунлай сув остида қолди.
Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар эълон қилинмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 12 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 34 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!