Россиянинг Уст-Камчатский ҳудудида кучли вулқон кузатилмоқда, унинг оқими 20 км.гача бориши мумкин
- 11.04.2023 10:33
- 34
- Хориж
"Шивелуч" вулқони отилиши муносабати билан Уст-Камчатский области аҳолисига ўз уйларини асоссиз тарк этмаслик тавсия этилмоқда, вилоятда мактаблар ёпилган, транспорт ҳаракати тўхтаган.
Олимларнинг фикрига кўра, вулқон оқими 20 километргача бориши мумкин, кул ёпирилиши Камчатканинг марказий қисмига етиб бориши кутилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, вулқонидан чиққан кул булути 500 километрга тарқалган ва Петропавловск-Камчатскийга етиб бориши мумкин. Ключи қишлоғида (вулқондан 50 км узоқликда) сўнгги 60 йилдаги энг кучли кул ёғилиши бўлди: аллақачон 8,5 сантиметр кул тушган. Тумандаги барча шифохона ва поликлиникалар кеча-кундуз ишлашга ўтказилди (фото ва видео ижтимоий тармоқлардан)