АҚШда торнадо, Филиппинда сув тошқинлари, ўнлаб қурбонлар бор
АҚШда рўй берган торнадо 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 12 киши жароҳатланган, дея хабар берди Associated Press.
Агентликнинг Отога округи (Алабама) фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғига таяниб маълум қилишича, расмий маълумотларга кўра, ёмон об-ҳаво туфайли 40 дан 50 тагача уй зарар кўрган.
Poweroutage.us портали маълумотларига кўра, Жоржия ва Алабама штатларида 65,6 минг мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясиз қолмоқда.
Филиппиндаги сув тошқинлари оқибатида ҳам камида 17 киши ҳалок бўлган, бедарак йўқолган ва жароҳатланганлар бор. Табиий офатларни бартараф этиш бўйича Миллий кенгашининг ҳисоботига кўра, бир-неча ойдан бери ҳукм сураётган ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг 13 та ҳудудида 523,9 мингдан ортиқ аҳолига зарар етказган.
Эвакуация марказларига 71,4 минг киши кўчирилган. Уйлар, инфратузилма объеклари, денгиз порти, кўприклар, қишлоқ хўжалигига зарар катта зарар етган.
488 та шаҳар ва 110 та муниципалитетда тегишли равишда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда иш тўхтатилган. Бешта аҳоли пунктида фавқулодда ҳолат жорий этилган.