Пандемия даврида Самарқандда тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш саноатида 13,2 фоизга пасайиш кузатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь-август ойларида вилоят саноат корхоналари томонидан 10238,3 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 90,5 фоизни ташкил этди.

Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш “Ишлаб чиқарадиган саноат” ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 94,7 фоизни ташкил этди.

Жами саноат ишлаб чиқаришда электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг 53,3 фоизга ошганини кўришимиз мумкин.

Аксинча, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишда 6,6 фоизга, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида 13,2 фоизга пасайиш кузатилган.

Самарқанд вилоят статистика бошқармаси саноат статистикаси бўлими.