Паст Дарғомда ярим интенсив усулда балиқ етиштирилмоқда
- 23.01.2021 17:08
- 265
- Иқтисодиёт

Бугунги кунда Паст Дарғом туманида 33 та балиқчилик хўжалиги фаолият юритмоқда. Жумладан, “Пўлат балиқлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан 40 гектар майдонда ярим интенсив усулда карп, оқ амур, толстолоб, африка лаққаси каби балиқ турлари етиштирилмоқда.
Хўжалик тажрибасини оммалаштириш мақсадида бу ерда ўтказилган амалий семинарда Каттақўрғон туманида балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик раҳбарлари иштирок этди.
Семинар давомида йиғилганлар ярим интенсив усулда балиқ етиштириш ва аэратор мосламаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда балиқ етиштириш маҳсулдорлигини оширувчи технологиялар билан таништирилди.
Одил Шомуродов,
“Ўзагроинспекция” Паст Дарғом тумани бўлими бошлиғи.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Вилоят раҳбари археолог олимлар билан учрашди
- Бугун, 18:57
- Самарқанд
Олимнинг ҳаловати машаққатдур
- Бугун, 18:02
- Мутолаа
“Савдогарлар устози” китобини ўқиганмисиз?
- Бугун, 16:05
- Самарқанд