Самарқандда 100 минг тонна балиқ етиштирилади

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-19 март кунлари вилоятимизга ташрифи давомида бошқа соҳалар қаторида балиқчилик соҳасига ҳам эътибор қаратиш, балиқчиликни қўллаб-қувватлаш, асосийси, тармоқ хўжаликларини узлуксиз сув билан таминлаш борасида аниқ топшириқлар берилди. Вилоятда аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва қўшимча имкониятларни ишга солиш ҳамда балиқ етиштириш ҳажмини 100 минг тоннага етказиш белгиланди.

Ҳозирда вилоятимизда жами 459 та балиқчилик субекти фаолият юритади ва уларга 10 минг гектар сув ҳавзаси бириктириб берилган.

Президентимиз топшириғидан келиб чиқиб, Самарқанд шаҳрида агротуризмни ривожлантириш мақсадида сув йўналиши ва ички ариқларни инобатга олиб, декоратив балиқларни парваришлаш йўлга қўйилади. Натижада шаҳар аҳолиси ва сайёҳларни шаҳарга экологик муҳит ва агротуризмга жалб қилиш ортади ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси янада ривожланади.

Вилоятда аҳоли  хонадонларида балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кооператсия асосида ишлар ташкил этилади. Бу билан аҳоли хонадонларида ташкил этилаётган балиқчилик кооператсияси ҳисобидан балиқ маҳсулотлари кўпайиб, аҳолининг балиққа бўлган талаби қондирилади ва вилоятда қўшимча 1500 та янги иш ўрни яратилади.

Вилоятда балиқчилик соҳасини ривожлантириш лойиҳасига кўра балиқчилик кластери ташкил этилади.

Унда 30 та замонавий технология (1-40 тонна), 25 миллион дона балиқ чавоғи, инкубация цехи ва репродуктор ҳавза, ем корхонаси (5000 тонна), қўшимча балиқ етиштириш (2000 тонна), қайта ишлаш ва музлатиш (3000 тонна) йўлга қўйилади.

Қиймати 100 миллиард сўм бўлган балиқчилик кластери лойиҳасида 20 миллион дона личинка, 5 миллион дона чавоқ, 2000 тонна товар балиқ, 5 минг тонна омухта ем, минг тонна тайёр маҳсулот, УЗВ мосламаси ўрнатиш ва интенсив усулда балиқ етиштириш кўзда тутилган.

Вилоятнинг Тойлоқ, Ургут, Самарқанд ва Жомбой  туманларида карп, лаққа ва совуқ сувда ласос, форел, осётр балиқлари иқлим шароитига тўғри келганлиги сабабли парвариши йўлга қўйилади. Вилоятда имконияти мавжуд барча фермер хўжаликларига ўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланмаётган ерлардан 0,2-1,0 гектаргача бўлган қисмида балиқчилик ҳавзалари ташкил этишга рухсат бериш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, чет давлатлар тажрибаси асосида суғурталаш тизими йўлга қўйилмоқда. Бу фермер хўжаликларида ташкил этилган сув ҳавзаларида 450 тонна балиқ кўпайишига ва минг нафар янги иш ўрни яратилади.

Балиқ етиштиришда энг асосий манба – сув. Балиқчилик хўжаликларини шартнома асосида кафолатли сув билан таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам режалаштирилган. Балиқчилик хўжаликлари кафолатли сув билан таъминланса, вилоятда балиқ ишлаб чиқариш ҳажми 35-40 фоизга ошади.

Вилоятларда балиқчилик-наслчилик марказлари ташкил этилса

Вилоятда мавжуд 459 та балиқчилик хўжалиги билан белгиланган тартибда шартномалар тузилади ва янги технологиялар асосида балиқ чавоқлари ишлаб чиқарилиб, хўжаликларга шартнома асосида кафолати билан етказилади. Яна жаҳон тажрибаларига асосланган доимий тавсиялар бериб, ўқув семинарлари ташкил этилади. Балиқлантириш  ва балиқ овлаш мавсумларида ишлар мунтазам ташкил этилади ва чет давлатлар билан ҳамкорликда балиқчиликда наслчилик селексияси ишлари амалга оширилади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига 2 та штат бирлигидан иборат балиқчиликни ривожлантириш бўлими ташкил этиш  зарурати юзага келмоқда. Яъни, вилоятдаги барча балиқчилик хўжаликлари билан шартномалар тузиб, хўжаликларда янги технологиялар асосида ишлаш ва уларга доимий тавсиялар бериш бўйича мониторинглар ҳамда ўқув-семинарлари ташкил этилади. Бу билан балиқчилик хўжаликларида балиқлантириш ва балиқ овлаш мавсумларида ишлар самарали ҳамкорликда ташкил этилади. Балиқчи фермерларнинг малакаси,  маркетинг ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш курсларида (дуал) ўқитиш тизимини жорий қилиш лозим. Бу эса ҳавзаларни нотўғри қуришнинг олдини олади, сувдан самарали фойдаланилади. Натижада бир гектар майдондан 5-10 минг дона балиқ етиштириш имконияти яратилади. Табиий ва сунъий сув ҳавзаларида касалликларнинг камайишига эришилади.

Балиқ чавоқлари билан таъминловчи хўжаликлар ихтиопатолог хулосаси асосида тарқатишларини таъминлаш ҳамда уларни балиқ касалликларининг олдини олишга қаратилган малака курсларини мунтазам ўтказишни ҳам эътиборга олиш зарур. Чунки балиқ чавоқлари билан таъминловчи айрим етакчи балиқчилик хўжаликлари носоғлом балиқлар тарқатиши, кимёвий воситалардан нотўғри фойдаланиши оқибатида мавжуд сув ҳавзаларида касалликлар ортишининг олди олинади.

Вилоятда “Самарқандбалиқсаноат” МЧЖ тугатилиб, унинг ўрнида “Самарқандбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилади. Уюшма ташкил этилса, мавжуд 459 та балиқчилик хўжалиги билан шартномалар тузилади, балиқчилиқ хўжаликларда янги технологиялар асосида ишлаш ва уларга доимий тавсиялар бериш бўйича мониторинглар ҳамда ўқув семинарлари йўлга қўйилади.

Ғолиб НEГМАТОВ,

“Самарқандбалиқсаноат” МЧЖ директори.