Паст Дарғомнинг ҳар бир маҳалласига ижодкорлар боради

Бугун мамлакатимиз бўйлаб ҳар бир маҳаллада “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, ана шундай тадбир Паст Дарғом туманининг Мирзо Улуғбек маҳалласидаги 11-болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.
Унда таниқли олимлар, шоирлар, туман фаоллари, санъаткорлар, иқтидорли ва ташаббускор ёшлар, спортчилар иштирок этди.
Тадбир доирасида спорт мусобақалари, расмлар, ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси ташкил этилди. Янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётидаги туб ислоҳотларга бағишланган маърифий маърузалар билан бирга, маданий тадбирлар, савол-жавоб викториналари ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остидаги тадбирлар туманнинг ҳар бир маҳалласида ўтказилиши режалаштирилган.