Пастдарғомлик тиббиётчилар хитойлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилади
Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасида Хитойнинг "Нова Интернатионал" корпорацияси асосчиси ва раҳбари Ю Тинг хоним бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий алмашинувларни кучайтириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида янги инновацион технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Ю Тинг хоним тиббиёт соҳасида икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ҳамкорлик имкониятларини алоҳида таъкидлади.
Хитой тиббиёти ўзининг инновацион технологиялари, мутахассисларнинг юксак илмий-амалий салоҳияти туфайли ҳамкорлик учун жозибадор ҳисобланади.
Томонлар турли соҳаларда бир-бирининг тажрибасидан фойдаланиш орқали ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қадамларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
Якунда туманда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш борасида дастлабки ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Туман тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.