Пахта теримига мажбурланса, юридик клиника ёрдам кўрсатади

Жорий йилдан бошлаб пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга мажбурланган фуқароларга юридик клиникалар мутахассислари ёрдам беришади.
- Барча вилоятларда касаба уюшмаси аъзоси бўлишидан қатъи назар, фуқароларга бепул хизмат кўрсатадиган юридик клиникалар ташкил этилган, - дейди Республика Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев. - Уларда аҳоли томонидан йўлланган меҳнат муносабатларига оид барча мурожаатлар кўриб чиқилиб, қонуний ёрдам кўрсатилади. Юридик клиникалар қошида 1092 қисқа рақамли Колл-марказ ҳам фаолият юритмоқда.