Пахтачида йўловчи автобус ва "Жигули" тўқнашиши натижасида 2 киши халок бўлди
- 11.01.2023 10:32
- 286
- Ҳодиса
Кеча, 10 январь куни соат 13:30 ларда "ZHONGTONG BUS" русумли йўловчи автобуси Пахтачи тумани ҳудудидаги йўлда Самарқанд томонга бошқариб келаётган вақтида, "ВАЗ-21013" русумли автомашина унинг йўлига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада, ВАЗ-21013 ҳайдовчиси ва шу машина салонидаги йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Машинадаги уч нафар йўловчи тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Ипак ва Ипак йўли: Ханчжоудан Самарқандгача”
- Бугун, 17:24
- Самарқанд
Талабалар Нанкин политeхника институтида ўқийди
- Бугун, 17:01
- Таълим
Асосий қомусимизни қандай ўрганамиз?
- Бугун, 16:38
- Таълим