Пахтачидаги хонадонга девор ошиб кириб 60 миллион сўмни ўғирлаган шахс ушланди
- 12.01.2022 09:34
- 91
- Янгиликлар
Пахтачи тумани ИИБга туманнинг "Гулшан" маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, 8 январь куни соат 17:00-22:00 оралиғида номаълум шахслар уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девор ошиб кириб, 60 миллион сўм пулларини ўғирлаб кетган.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни Пахтачи тумани яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс содир қилгани аниқланиб, ундан 54 миллион 500 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Теглар:
ўғирлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа