Пахтачилик ўқитувчи "Дўстлик" ордени билан тақдирланди
30 йилдан бери тумандаги 21-мактабда рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга дарс бериб келаман, - дейди у. - Ўзим ҳам шу мактабда 10 йил таълим олганман.
< class='video-wrapper'>
Кейин Самарқанд давлат унверситетига ўқишга кирдим. Олий ўқув юритини тамомлаб, ўзим туғилиб ўсган туманга қайтдим ва шу мактабга ишга кирдим. Касбимни севаман ва ўқувчиларга таълим бериш жиддий масала эканлигини юракдан ҳис қиламан. Ўқувчиларим доим фан олимпиадаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Шунга яраша ойлик маошимга қўшимча устамалар оламан.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган вилоятнинг байрам тадбирида мукофот Ольга Степановага тантанали топширилди.
Бугун шундай қувончли кун, касб байрамимиз арафасида меҳнатим муносиб баҳоланиб, “Дўстлик” ордени билан мукофотландим. Бундан жудаям хурсандман, - дейди Ольга Степанова. - Ўқитувчиликдан топаётган даромадим йилдан йилга ошиб боряпти. Бугун олган мукофотим менга улкан масъулият юклади. Барча устоз ва мураббийларни байрам билан қутлайман.