Пайариқ тумани суди 6 нафар маҳкумни муддатидан олдин жазодан озод қилди
- 27.05.2020 17:50
- 193
- Самарқанд
Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди туман ИИБ пробация бўлимининг 6 нафар маҳкумни тайинланган жазодан тегишли хулоса чиқариб олгани ва тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан муддатидан олдин жазодан озод қилиш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқди.
Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди раиси Ш.Шариповнинг Zarnews.uz‘га маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум тузалиш йўлига ўтган, белгиланган жазо муддатидан ўзига тегишли хулоса чиқарган, шунингдек, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланаётган бўлса, ўталмаган жазо муддатидан илгари озод қилиниши назарда тутилган.
Шундан келиб чиқиб, ички ишлар органи пробация бўлими томонидан тақдим этилган 6 нафар маҳкум ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларидан муддатидан илгари озод қилинди.