Педагог ходимларга касб байрами муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди

Илгари ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи (577 500 сўм) миқдорида мукофот олишган.
Янги тартибга кўра, Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарорига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимлари фақат 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида (866 250 сўм) мукофотланиши мумкин.
Ушбу ўзгариш 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.