Пенсиянерларга таниш ҳолат

Зерикиш, ҳамкасблар суҳбатини қўмсаш, шогирдларни соғиниш қаердадир ишлаб юриб, пенсияга чиққан ҳар қандай инсон учун таниш ҳолат.
Мен иштихон туманидаги 31-мактабда бошланғич синфларга дарс бериб, пенсияга чиққанман. Дарвозадан ташқарига чиқиб, кўчадан ўтаётган ўқувчиларни, ишга кетиб, қайтаётган катта ёшлиларни кўрсам қадрдон мактабимни соғинаман.
Бугун кутилмаганда дарвоза тақиллаб қолди. Чиқиб қарасам мактаб директори Шерали Пўлатов мени 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклашга келибди. Уни бошланғич синфда ўзим ўқитганман.
Бу ҳолатдан қанчалар хурсанд бўлганимни фақат пенсионерлар ҳис қила олиши мумкин.

Дилбар Бозорова.