Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Пластик ифлосланишига қарши курашинг!”: Самарқандда плалкинг акцияси ўтказилмоқда

Экология соҳаси ходимлари ҳамда экофаоллар иштирокида вилоятнинг барча шаҳар, туманлари ҳудуддан ўтувчи марказий ма маҳаллий йўл бўйларида чиқинди йиғиш акцияси ўтказилмоқда.
Кўнгиллилар, акция қатнашчилари ҳудудларда ташлаб кетилган ҳар хил турдаги полиэтилен чиқиндилари, темир ҳамда шиша идишлари каби чиқиндиларни махсус қопларга йиғиб боришмоқда.
Шунингдек, иштирокчиларга пластик идишлардан камроқ фойдаланишни тарғиб қилиш билан бирга экологик соф маҳсулотлардан тайёрланган, инсон саломатлиги учун безарар бўлган, кунлик хўжалик юмушларида фойдаланиш мумкин бўлган халталар тарқатилмоқда, дейилади Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вилояти бошқармаси хабарида.