Покистондаги сув тошқини: камида 147 киши ҳалок бўлди
- 12.07.2022 09:14
- 33
- Хориж
Покистонда муссон ёмғирлари июнь ойининг ўрталаридан бери давом этмоқда ва синоптиклар маълумотларига кўра, бу йил улар одатдагидан икки баробар кўпроқ.
Ўнлаб уйлар, йўллар, кўприклар ва электр станциялари вайрон бўлган. Айниқса, Покистон жанубидаги йирик порт шаҳри Карачида вазият оғир. У ерда бутун ҳудудлар сув остида қолган ва одамлар машиналардан қайиқларга ўтишга мажбур бўлган.
2010 йилда Покистонда ёмғирли мавсум айниқса ҳалокатли бўлиб, мамлакатнинг бешдан бир қисмини сув қоплаган эди. Ўшанда 20 миллион одам сув тошқинидан жабр кўрган, миллиардлаб долларлик инфратузилмага зарар етиб, экинларнинг катта қисми нобуд бўлган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сифатли контент ва ижобий ташаббуслар қўллаб-қувватланади
- 15 дақиқа аввал
- Самарқанд
Фёдор Махнов — Витебскнинг афсонавий гиганти
- Кеча, 19:27
- Саёҳат
Паст Дарғом ва Лида туманлари ҳамкор бўлади
- Кеча, 19:00
- Сиёсат
Эътироф масъулиятни янада оширади
- Кеча, 16:50
- Жамият
Одоб – инсон камолотининг зиёнати
- Кеча, 15:28
- Жамият