«Президент олимпиадаси» мусобақалари бошланди
Унда 222 нафар спортчи вилоятимиз шарафини ҳимоя қилмоқда
Тошкентда 15-17 ёшдаги спортчилар ўртасида “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” спорт ўйинларининг финал босқичи – «Президент олимпиадаси» мусобақалари бошланди.
Мусобақада ўн спорт тури бўйича 222 нафар спортчи вилоятимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Беллашувларнинг илк кунида бадиий гимнастика, енгил атлетика, бокс ва эркин кураш баҳслари ўтказилмоқда.
“Президент олимпиадаси” мусобақалари Тошкентдаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт иншоотлари, гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар ва ўсмирлар Олимпия захиралари спорт мактаби, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бўлиб ўтяпти.

Мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.
Бунда 1- ва 2-босқич ўқувчиларига тегишли тартибда стипендия тўланиши белгиланган.