Президент: Олий таълимда давлат гранти бўйича ўқитиш кенгайтирилади
Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим тизими ҳақида тўхталиб ўтди.
Мамлакатнинг тараққиёти ва эртанги куни бевосита кадрларга боғлиқдир. Шу мақсадда олий маълумотли кадрларни кўпайтириш мақсадида янги олий ўқув юртлари, халқаро таълим муассасалари филиаллари очилди.
Олий таълим сифатини яхшилашга қаратилган зарур ҳуқуқий база яратилди. Лекин уларнинг ижросини таъминлаш талаб даражасида эмас.
Самарқанд давлат университети ректори, сенатор Р.Холмуродов ҳам бу фикрни тасдиқлади:
“Давлатимиз раҳбари кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида олий таълимда давлат гранти асосида ўқитиш кенгайтирилади, деб қайд этди ректор. Биз янги-янги олийгоҳлар қуришимиз, ишга туширишимиз мумкин. Бироқ уларда таълим берадиган малакали домлалар етишмайди. Асосий муаммо шунда”.
Мажлисда тизимдаги муаммолар ечимига эътибор қаратиш, бунинг учун тизимли иш олиб бориш бўйича қилинадиган ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.
ЎзА.