Президент Ш.Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди
- 29.03.2019 09:49
- 210
- Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Президентимиз 2018 йил 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг замонавий қиёфасини яратиш, саноатнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспорт-логистика, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, таълим, сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш бўйича соҳа мутасаддиларига топшириқлар берганди.
Давлатимиз раҳбари бу галги ташриф чоғида ушбу топшириқлар ижроси, шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир инвестиция лойиҳалари билан танишиши режалаштирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа