“Президент совғаси” карвони йўлга чиқди

Вилоятимиздаги умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинадиган ўқувчилар учун келтирилган “Президент совғаси” ортилган автомашиналар карвони бугун туман ва шаҳарларга йўл олди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, айни пайтда вилояда 1272 та умумтаълим мактаби, 46 та нодавлат таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу таълим муассасалари 2025/2026 ўқув йилида 1-синфга 91 минг 740 нафар ўқувчини қабул қилиши кўзда тутилган. Шу пайтгача 84 минг нафарга яқин бола adm.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, мактабларнинг бошланғич синфларига қабул қилинган.
1-синф ўқувчилари учун “Президент совғаси” ўқув сумкаси ва унинг ичига жойланган 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат.