Президент табриги ва моддий ёрдамни ҳоким етказди
- 27.12.2021 08:12
- 130
- Самарқанд
Президентнинг шу йил 21 декабрдаги қарорига кўра, "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Самарқанд шаҳрида ҳам 2791 оила Янги йил байрами олдидан ушбу ёрдамдан баҳраманд бўляпти.
Кеча Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга Президентимизнинг Янги йил байрам табриги, 800 минг сўм пул ва ҳокимлик совғаларини топширди.
Кекса ва ногиронлиги бўлган кишилар, боқувчисини йўқотган оилалар вакиллари бундай эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиздан миннатдорликларини билдирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 59 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!