Самарқанд шаҳрининг янги ҳокими шу пайтгача қаерда, қайси лавозимларда ишлаган?
- 17.02.2022 20:02
- 2573
- Самарқанд
Маълумотларга кўра, Умаров Фазлиддин Каримович 1978 йилда Паст Дарғом туманида туғилган.
2001 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2006 йилда Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Самарқандда - “Самвилкооп” ташқи савдо улгуржи бозори ҳисобчи ёрдамчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳар “Устоз консалт” ўқув-консультация марказининг ёрдамчи ҳисобчи-кассири бўлган.
1999 йилдан 2006 йилгача Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида турли вазифаларда ишлаган.
Фаолиятини 2015 йилгача Давлат солиқ қўмитасида давом эттирган. Кейинчалик Молия вазирлиги, Ҳисоб палатасида ишлаган.
2019 йилда Давлат солиқ қўмитасига қайтиб, 2021 йил бошида қўмита раисининг биринчи ўринбосари – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 25 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 47 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!