Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 780,4 миллион сўм компенсация ундирилади
- 25.07.2024 15:51
- 571
- Иқтисодиёт
Аслида даъвогар 1,1 миллиард сўм сўраган. Мулкни баҳолаш жараёнида бу қиймат ўзгарган.
Шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига кўра, ҳокимлик 15,6 миллион сўм давлат божи ҳам тўлаши белгиланди.
Мулк 2017 йилда бузилган.
Аниқланишича, мулкдорга етказилган зарар учун компенсация ажратишни сўраб йўллаган мурожаатига Самарқанд шаҳар ҳокими томонидан 2023 йил 27 апрелда берилган жавоб хатида Самарқанд шаҳрида жойлашган офис биноси бузилишга тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинганидан сўнг компенсация тўланиши билдирилган.
Шундан сўнг даъвогарнинг Самарқанд туманлараро маъмурий судига киритилган аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.
Қарийб етти йиллик тортишувдан сўнг иқтисодий суд тадбиркорга 780,4 миллион сўм тўланиши керак, деган қарор чиқарган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 13 дақиқа аввал
- Таълим