Путин Беларус ҳудудида тактик ядро қуролларини жойлаштирмоқчи
Россия президенти Владимир Путин Беларус ҳудудига тактик ядро қуролини жойлаштириш нияти борлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Александр Лукашенко анчадан бери бунга интилиб келган ва ниҳоят шундай келишувга эришилган. Россия раҳбарининг таъкидлашича, Москва аллақачон Минскка ядровий ракеталарни учиришга қодир бўлган, шунингдек, ўнта ҳарбий самолётни тактик қуролдан фойдаланишга ёрдам берувчи “Искандар” мажмуаларини узатган.
Путин бу баёнотни Буюк Британиянинг Украина қуролли кучларига бойитилмаган уранли-зирҳли снарядлар етказиб бериш ҳақидаги ваъдалари билан боғлади. Москва буни ифлос бомба таҳдиди ва ядровий қарама-қаршилик сари қадам сифатида баҳолади. Лондон эса уран ядролари бўлган снарядларнинг ядро қуролига алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.
Ҳафта бошида Россия президенти Владимир Путин ва Хитой етакчиси Си Цзинпин бошқа давлатлар ҳудудларида ядро қуролини жойлаштиришга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб, қуролланиш пойгасидан воз кечишга чақирган эди.