Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Путин Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилди

Россия президенти Владимир Путин дунёда тинчлик ўрнатилишига қўшган ҳиссаси номинацияси бўйича 2021 йилдаги Нобель мукофотига номзод сифатида илгари сурилди.

Бу ҳақдаги мурожаатномани 9 сентябрь куни Ослодаги Нобель қўмитасига ёзувчи Сергей Комков юборган эди.

“Бу тинчлик Нобель мукофотига мен томонимдан юборилган тўртинчи номзод. У жорий йилнинг 9 сентябрь куни юборилди ва 10 сентябрь куни мурожат Ослога, Нобель мукофотининг тинчлик қўмитасига етиб борди”, деб таъкидлади Комков.

Тинчлик мукофоти – бу XIX аср сўнггида ихтирочи ва саноатчи Альфред Нобель томонидан васият қилинган бешта мукофотдан бири. У дунёдаги тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги ўлкан ҳиссаси учун шахс ёки ташкилотга берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний ва Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская номзодлари Нобель мукофотига илгари сурилган эди.