Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Жомбой туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбек тили байрами муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда туман умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, услубчилар иштирок этди. Тадбир давомида 46-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муниса Ҳусаинованинг 10-синфларда "Тилимиз софлиги учун курашамиз", Муниса Маҳрамованинг 5-синфларда "Она тилим - жону дилим" мавзуларида ўтган очиқ дарслар ташкил этилди.

"Қадринг баланд бўлсин, она тилим" мавзусидаги адабий-бадиий кечада ўқувчилар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди, она тили, миллий қадриятларимиз ҳақида шеърлар ижро қилинди.