Бир неча туманларда қорамол ўғирлаган икки йигит қамоққа олинди
- 02.12.2021 14:33
- 269
- Жиноят ва жазо
Иштихон туманида қорамол ўғрилари қўлга олинди.
Туман фуқароларидан бири Иштихон тумани ИИБга икки хонадон оғилхонасидан икки бош қорамол йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилади.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи икки йигит ушбу икки бош қорамолни ўғирлаб, бозорга олиб бориб сотгани аниқланади.
Тергов ҳаракатлари давомида ушбу йигитларнинг бошқа туманларда ҳам содир этган қорамол ўғирликлари ҳам фош этилди.
Ўзганинг мулкига кўз олайтирган икки йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Теглар:
ўғирлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа