QLEVER – ёшларнинг душманона тил ва ёлғон ахборотлардан ҳимояланганлигини оширишга қаратилган ўйин платформаси

Марказий Осиё мамлакатларидаги ишонувчан ёшларнинг медиасаводхонлигини оширишга йўналтирилган таълимий ва интерфаол ўйинларни тақдим этувчи QLEVER платформаси ишга туширилди. Платформани компьютерлар ва Android уяли телефонларига юклаб олиш мумкин.

QLEVER Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда яшовчи Марказий Осиё ёшларининг душманона тил, ёлғон ахборотлар ва фейклардан ҳимояланганлигини оширишга, шунингдек уларда танқидий фикрлаш ва медиасаводхонлик кўникмаларини ҳосил қилишга ёрдам беради. Ўйинларнинг мазмуни санаб ўтилган тўртта мамлакатдаги медиа макон мониторинги натижаларига асосланиб ишлаб чиқилган. Бу ўйинларни ўйнаб, ёшлар баллар ишлаб олишлари ҳамда уларни мобил бирликлар ва совғаларга алмаштиришлари мумкин бўлади.

QLEVER «Марказий Осиё ёшларининг танқидий фикрлашини ўстириш учун медиа ва ахборот саводхонлиги» (BRYCA лойиҳаси) лойиҳаси доирасида Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ишлаб чиқилган.

Платформа IREX Europe НҲТ (Франция), ОАВни қўллаб-қувватлаш маркази (Қирғизистон), MediaNet Халқаро журналистика маркази (Қозоғистон), Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази (Ўзбекистон) ҳамда «Гурдофарид» жамоат ташкилоти (Тожикистон) каби ноҳукумат ташкилотлари томонидан яратилган. 

Ўйинли тажрибамизнинг асосий мақсади – Марказий Осиёда истиқомат қилувчи ёшларга ўзларининг ҳимояланганликлари ва хавфсизликларини таъминлаш учун фейк ахборот ва душманона тилни аниқлаш кўникма ва усулларини мустаҳкамлашга ёрдам беришдан иборат. Ушбу ҳудудда медиасаводхонлик даражасини юқори деб бўлмайди. Аксарият ҳолларда жамоатчиликда демократик жамиятда медианинг ўрни ва масъудияти борасида чуқур билимлар мавжуд эмас. Бутун дунёда бўлгани каби, Марказий Осиё ёшлари ҳам асосан онлайн манбалар ва ижтимоий тармоқлардаги ахборотларга ишонади. Ваҳоланки, анъанавий медиа манбалар интернетдаги душманона тил ва ёлғон ахборотларга муқобил бўла олмаяпти. Оқибатда жамиятнинг нотўғри йўлдан кетиб қолиш эҳтимоли ортиб боради, деб ҳисоблайди лойиҳа ташаббускорлари.

Ёшларни, айниқса чекка қишлоқлар ва шаҳар атрофларида яшовчи кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бўлган ёшларни таълимий тадбирларга жалб этиш жуда мушкул. Аксарият ҳолларда бундай ёшлар анъанавий таълимий дастурларда қатнашишни билмайди ёки хоҳламайди, одатда, улар билан онлайн тарзда ишлашга қизиқмайди.   

QLEVER ўйин платформаси инновацион ва интерфаол ўйинлар воситасида ҳамда ёшларни мобиль бирликлардан смартфонларгача бўлган совғалар билан қўллаб-қувватлаш орқали муаммога ечим топишни таклиф этади. Шундай қилиб, бизнинг мақсадимиз минглаб ишонувчан ёшлар орасига кириб бориш ва уларнинг, жумладан ижтимоий тармоқлардаги, душманона тил, тарғибот ва ёлғон ахборотлардан ҳимояланганлигини оширишга ҳисса қўшишдан иборат.

QLEVERни мобил телефонлар учун мўлжалланган  Google Play Market'дан ҳавола орқали бепул юклаб мумкин ҳамда у https://qlever.asia/ru/region ҳаволасида онлайн фойдаланиш учун жойлаштирилган.