Қўлбола пақилдоқ ўқувчининг ўлимига сабаб бўлди

2020 йил 1 январь куни тахминан соат 16:30 ларда 20 ёшли Х.Э., С.А. ва Б.М.лар бир гуруҳ бўлиб, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани, Сарбозор кўчасида 60 сантиметр узунликдаги темир труба ичига қўл бола усулда магма ва олтингугурт аралашмасини жойлаштириб ёқишади.

Ушбу темир труба 8-синф мактаб ўқувчиси С.Ғ.га бориб тегиши оқибатида у тан жароҳати олади ва туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилади. Афсуски, С.Ғ.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у шифохонада вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25(01)–моддаси 3-қисми «в» банди (одам ўлишига сабаб бўлган пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.