Қўлда гилам тўқийдиганларга дастгоҳ сотиб олиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади

Мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини ривожлантириш ва шу билан бир қаторда, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни соҳага жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги “Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тарбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга кўра:

- 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм “меринос” зотли қўйи ва “ангар” зотли эчкиларининг жуни учун икки минг сўмдан субсидиялар ажратиш;

- Икки ой муддатда “меринос” зотли қўй ва “ангар” зотли эчкилар етиштириш хўжаликларига Самарқанд вилоятида 2 минг гектар яйлов ер майдонларини ажратиш;

- 2020 йил 15 июлдан бошлаб “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Банликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилиши белгиланган.

Самарқанд вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси матбуот хизмати.