Қўқонда эр-хотин ўлдирилиб, фарзандининг оғзи “скотч”лаб кетилган
- 08.01.2020 16:57
- 1006
- Жиноят ва жазо
Қўқон шаҳрининг Жасорат кўчасида 6 январь куни соат 10:20 ларда 41 ёшли Ф.Х ва унинг 41 ёшли турмуш ўртоғи С.Й.нинг жасадлари ўзларининг яшаш хонадони ётоқхонасида, қотиллик аломатлари билан топилди. Уларнинг фарзанди оғзи “скотч”лаб кетилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноятни содир этганлик учун 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!