Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Cодир этилган умумий жиноятларнинг 93,9 фоизи фош этилгани маълум қилинди

Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида ички ишлар вазирининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Қайд этилишича, жорий йилда содир этилган умумий жиноятларнинг 93,9 фоизи фош этилган. Қидирувдаги 2 841 нафар шахс ушланиб, бедарак йўқолган 203 нафар шахс топилган.

2021 йил давомида очилмай қолиб кетган жиноятларнинг 1 079 таси, аввалги йилларда очилмаган жиноятларнинг 151 таси фош этилиши таъминланган.

Маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишда салмоқли ишлар амалга оширилган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида жами маҳаллаларнинг 53 фоизида жиноят содир этилмаган ва 14 фоизида жиноятлар камайишига эришилган.

Жиноятлар кўпайган 33 фоиз маҳалла “қизил” тоифага киритилиб, қўшма патруллик йўналишлари ташкил этилган.

Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сони айрим ҳудудларда юқорилигича қолган.