Қўқонда ичида 20 киши бўлган автобус ағдарилди

Қўқон шаҳрида салонида 20 киши бўлган автобус юк автомобили билан тўқнашиб ағдарилди. Оқибатда 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 27 декабрь куни соат тахминан 8:30 да Қўқон шаҳридаги Мовароуннаҳр ва Истиқлол кўчалари кесишмасида “ISUZU” русумли автобус “Газ 52” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган ва оқибатда автобус ёнбошига ағдарилган.


Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ичида 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 10 нафари тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.