Қўшмачилик билан шуғулланиб келган аёл қўлга олинди
- 26.03.2020 12:01
- 964
- Жиноят ва жазо
Тошкент шаҳри ИИББ томонидан қўшмачилик факти бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри, Учтепа туманида 41 ёшли Мавлуда Х. ташкил этган фоҳишахона аниқланди.
Аёл “мижозлардан” 50 АҚШ доллари ва 350.000 сўм олган.
Ушбу факт асосида Мавлуда Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Теглар:
қўшмачилик