Қозоғистон президенти Токаев ҳукмрон партияни тарк этди
- 27.04.2022 10:35
- 89
- Хориж
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 26 апрелдан бошлаб ҳукмрон “Аманат” (собиқ “Нур Отан”) партияси раиси лавозимини тарк этгани ва ушбу партиядан кетганини маълум қилди. Бу қарорини у партиянинг навбатдан ташқари қурултойида эълон қилди.
Президент партиянинг янги етакчиси лавозимига Қозоғистон парламенти мажлиси спикери Ерлан Кошанов номзодини илгари сурди. Конгресс ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, қурултой иштирокчилари “Адал” партиясининг ҳукмрон партияси билан бирлашишни маъқуллашди.
“Нур Отан” партияси 1999 йилда Қозоғистоннинг биринчи президенти, партияга раҳбарлик қилган Нурсултон Назарбоев таклифи билан тузилган. Январь ойида Токаев партия етакчиси бўлди, 1 мартдан эса унинг номи «Аманат» деб ўзгартирилди.
Март ойи охирида “Адал” сиёсий партияси Токаевнинг иш услубини “жуда ёқтириши”ни ва ҳукумат партиясига қўшилиш ниятини билдирган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа