Қозоғистондан коронавирус тестларини олиб ўтишга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди
- 22.07.2020 15:30
- 225
- Хориж
Жорий йилнинг 20 июль куни Туркистон вилояти Сариагаш тумани божхона пункти орқали 3,6 миллион танга миқдоридаги 952 дона коронавирусни текшириш учун мўлжалланган тестни (56 қути) Ўзбекистон Республикасига ноқонуний олиб киришга уринган шахс қўлга олди.
Ҳайдовчининг сўзларига қараганда, ушбу тиббий воситалар Россия Федерацияси ҳудудида сотиб олинган. Лекин чегарадан олиб ўтиш учун тегишли божхона ҳужжатлари расмийлаштирилмаган.
Ушбу факт бўйича маъмурий иш қўзғатилган, деб хабар берди "Казинформ" нашри.
Теглар:
коронавирус тест