Ўзбекистонга 273 780 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилди

Бу ҳақда олдинроқ хабар бергандик. Юртимизга COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши вакциналарнинг бир неча партияси етказиб берилди.

Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда аҳоли талабларига мос равишда ва танлов имкониятини инобатга олган ҳолда вакциналар захирасини шакллантиришга имкон берди.

Мамлакатимизда вакцина ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши эса бу имкониятни тўла таъминлади, дея оламиз.

Ҳозиргина юртимизга олиб келинган 273 780 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси ҳам COVAX доирасида келтирилган бўлиб, унинг бошқа вакциналардан фарқи шундаки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларини инобатга олган ҳолда ушбу вакцина билан 12 ёшдан катта бўлган болалар ҳам ихтиёрий тарзда эмланмоқда.

Ҳозирга қадар 168 554 нафар 12-18 ёшли болалар Pfizer вакцинаси билан эмланди.