Қулматовга имтиёзли кредит берилади
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Пайариқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд муаммолар жойида ўрганилмоқда ва уларнинг ечими борасида зарур тадбирлар белгиланмоқда.
Хусусан, 3-ишчи гуруҳ аъзолари Аҳмад Яссавий номли маҳаллада бўлиб, фуқаро Р.Эгамовнинг хонадони аҳволини ўрганди. Аниқланишича, Р.Эгамов кам таъминланган оила ҳисобланади, шу боис маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам тайинлаб келинган. Шундай бўлса-да гуруҳ аъзолари унинг мурожаатини инобатга олиб, кўмак берадиган бўлди. Яъни, Р.Эгамовга 2019 йил 29 январь куни Самарқанд вилоят "Қизил Ярим ой" жамияти томонидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари шу маҳаллада яшовчи М.Қулматовнинг хонадонига киришганида фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит олишда ёрдам кераклигини сўради. Ишчи гуруҳи аъзолари ушбу мурожаат бўйича Халқ банки туман филиали мутасаддилари билан телефон орқали боғланиб, муаммони ижобий ҳал қилди.