Рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси 11 та ҳокимликка тақдимнома берган
Чунки ўрганишларда шартномалар тузишда устунлик бериш, айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар белгилаш ҳолатларига йўл қўйилган.
Қайд этишича, ҳудудий бошқарма томонидан Самарқанд вилоятида соғлом рақобат муҳитини яратиш ва рақобатни ривожлантириш юзасидан тегишли ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Жумладан, туман-шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг рақобатга таъсири ўрганиб чиқилганда, маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилган айрим хатларда шартномалар тузишда устунлик бериш, айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар белгилаш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Ўрганиш натижалари бўйича вилоятнинг 11 та шаҳар ва туман ҳокимликка қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома берилган.