РАСМАН: Ижодий + тест олинадиган йўналишларда ижодий имтиҳон бўлмайди
2020-2021 ўқув йили қабули бўйича тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига:
Пандемия шароитини инобатга олиб, Республика Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар аввалги йилларда олинган мос фан бўйича ТЕСТ СИНОВЛАРИ БИЛАН АЛМАШТИРИЛДИ.
Шу муносабат билан “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари”га тегишли қўшимчалар киритилди.