Республика ҳудудлари бўйича энг кўп автотранспорт Самарқандда

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур автотранспорт воситаларидан:

Енгил автомобиллар – 2 410 421 та

Юк автомобиллари – 150 294 та

Автобуслар – 5 072 та

Микроавтобуслар – 10 590 та

Махсус транспортлар – 3 756 та

Маълумот ўрнида, 2020 йил 1 январь ҳолатига республика ҳудудларида энг кўп Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.