Россия паспортини оладиган украиналикларни пенсия ва нафақалари берилмаслиги мумкин

Икки мамлакат фуқаролигини хоҳлаб, Россия паспортини оладиган украиналикларга пенсия ва нафақалар тўланмаслиги мумкин.

Украина ҳукумати 8 май куни Донбасс аҳолисига тарқатилаётган Россия паспортини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда Донбассдаги назоратга олинмаган ҳудудлар бўйича вазир Вадим Черниш маълум қилган.

"Украина Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган қарорда бу ҳақда аниқ ва лўнда қилиб ёзиб қўйилган ва Россия томони Донбасс ҳудудида тарқатаётган паспорт ҳақиқий ҳисобланмайди" дейди у.

Украиналик вазирнинг билдиришича Донбассда тарқатилаётган Россия паспортларини тан олмаслик қарори бу биринчи қадам.

Иккинчи қадамда Россия паспортини Украинада тарқатаётган шахсларни жазога тортиш амалиёти ўтказилади.

Бу орада Украина Уруш ветеранлар масалалари вазири Ирина Фриз ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Россия паспортини олган фуқаролар пенсия ва турли нафақалардан маҳрум қилиниши мумкинлигини маълум қилди.