Россияда 3 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган самарқандлик аёлга ёрдам кўрсатилди
- 18.06.2021 16:47
- 97
- Ўзбекистон
Самарқанд вилоятидан З.Х. оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли Россиянинг Челябинск шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. Фуқаро З.Х.нинг ижтимоий тармоқлар орқали уйсиз ва пулсиз, вояга етмаган фарзандлари билан қийин аҳволда қолганлиги, шунга кўра Ватанга қайтишда ёрдам сўраган мурожаати тарқалди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан бу фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб, вақтинча яшаш жойи (хостел)га жойлаштирилди. Фуқаронинг 2 нафар фарзандига Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан "Ватанга қайтиш гувоҳномаси" расмийлаштириб берилди.
18 июнь куни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Екатеринбург-Самарқанд" йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Биз нега туш кўрамиз? Илм-фан тушлар ҳақида нима дейди?
- 54 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Осиё конституциявий судлари форуми
- Кеча, 21:02
- Самарқанд
Инсон қадри устунми ёки мол-дунё?
- Кеча, 19:06
- Жамият
Қудратли давлат устозлар меҳнати билан яралади
- 01/10, 09:58
- Таълим