Рўзанинг фойдали илмий исботи

Германияда: Очликнинг таъсирини ўрганган олимлар шундай хулосага келишди, ҳар қандай таом ёки сув тўлиқ ман қилинган, енгил ишларни бажарган ҳолда, 10 соатдан 15 соатгача, камида уч ҳафта ёки кўпи билан тўрт ҳафта давомидаги очлик энг мукаммалдир.

АҚШда: Рўзанинг қондаги қанд миқдорига ва ошқозон ширасининг кислоталигига ҳеч қандай препаратларсиз уларнинг миқдорини меъёрда ушлаган ҳолда яхши таъсир кўрсатиши экспериментал исбот қилинган.

Англияда: Пол Брегнинг даволовчи очлик усули кенг қўлланилади.

Хитойда: Олимлар бир йилда бир ойлик очлик – бу ҳаёт ва ёшликнинг асоси дея ҳисоблашади.

Украинада: Одесса тиббиёт институти олимлари изланишлари натижасига кўра, очлик организмдаги заҳарларни ҳар қандай препаратдан яхшироқ тозалайди. Масалан, рўза пайтида аммиакнинг чиқарилиши 100 баробар ошади.

Россияда: ДГМА тиббиёт фанлари доктори, М.Магомедов инсоннинг йиллик биоритмлари алмашиниши айнан рамазон ойига тўғри келишини исботлаган. Яъни, бу пайтда организмнинг келаси йил учун биоритмик қайта тўғирланиши кечади. Бу пайтда организмдаги ҳазм трактининг барча секрециялари пасаяди ва шунга кўра, куннинг ёруғ пайтида, ҳазм секретларининг энг кам фаоллиги даврида овқат тановулини организм қийинчилик билан (оғир) кўтаради. Айнан шунинг учун ҳам рамазон ойида рўза тутмайдиганларда ошқозон-ичак тракти касалликлари зўраяди.