Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Рўзимбой Аҳмедов «Динамо»да ўйнайди

Айни кунларда «Динамо» жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик доирасида Самарқандда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

«Йиғин доирасида «Динамо» жамоаси таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Клуб ёзги трансфер ойнасида жамоа дарвозабони Дилшод Ҳамроев, яримҳимоячи Жамшид Ҳасанов, ҳужумчилар Фахриддин Алимов ва Михайло Удод билан ўзаро келишувга кўра амалдаги шартномани бекор қилди ва футболчилар билан дўстона хайрлашди.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби қарорига кўра, «Динамо» жамоаси сафига Рўзимбой Аҳмедов таклиф этилди. Биринчи даврани «Хоразм»да ўтказиб, 7 та голга муаллифлик қилган 34 ёшли тажрибали ҳужумчи билан мавсум якунига қадар келишувга эришилди», дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Рўзимбой Аҳмедов 2012 йилги мавсум Олий лигада «Динамо» шарафини ҳимоя қилиб, 23 ўйинда 11 та голга муаллифлик қилганди.